Спорт | 19:48 / 14.04.2016
2438
2 дақиқада ўқилади

Баскетболчи Коби Брайант фаолиятидаги сўнгги учрашувни 60 очко жамғарганча якунлади

Миллий баскетбол ассоциацияси чемпионатида ўтказилган "Лос-Анджелес Лейкерс" ва "Юта Жаз" жамоалари ўртасида кечган ўйин 101:96 ҳисобида якунланди ва унда калифорнияликларнинг етакчиси Коби Брайант сўнгги учрашувини ўтказди.

Брайант 60 очко тўплаб, учрашувдаги энг сермаҳсул ўйинчи сифатида эътироф этилди ва мавсумдаги энг яхши учрашувини ўтказди. "Лейкерс" етакчиси МБАнинг бошқа ўйинларида 40 ва ундан юқори очко жамғарган эди.  

Брайант ўз фаолиятини 1999 йилда "Шарлотт Хорнетс" жамоасида ҳимоячиликдан бошлаган. Профессионал фаолиятидаги 20 та мавсумнинг барчасини "Лейкерс"ларда ўтказган. У жамоа билан МБАнинг беш карра чемпиони бўлган (2000, 2001, 2002, 2009, 2010). Баскетболчи МБА юлдузлари таркибига 18 марта кетма-кет киритилган. У АҚШ миллий терма жамоаси таркибида ўйнаб, икки марта (2008,2012) Олимпия ўйинларининг олтин медали билан тақдирланган. 

1. Коби Брайнт фаолияти шафақи остонасида

2. Жамоадоши Шакил О’Нил билан

3. “Сакраменто” жамоасига қарши учрашувда

4. Коби Брайнт “Майами” жамоаси ҳимоячиси Кендалла Гиллага қарши

5. “Финикс”га қарши учрашувдаги қувонч

6. “Юта” жамоасининг россиялик етакчиси Андрей Короленкога қарши

7. 2008 йилда Пекинда ўтган Олимпия ўйинлари вақтида Аргентинага қарши учрашув

8. Олимпия ўйинлари – 2008 да қўлга киритилган олтин медаллар қувончи

9. 2012 йил Лондонда ўтган Олимпия ўйинлари вақтида АҚШ таркибидаги учрашув

10. Қийин учрашувлардан бири

11. Коби Брайнтнинг футбол оламидаги кумири Роналдиньо билан суҳбат

12. Халқа остида

Мавзуга оид