Жаҳон | 10:13 / 14.04.2016
8741
3 дақиқада ўқилади

Собиқ фазогир Леонов Гагарин ўлими сабабчисини маълум қилди

Собиқ фазогир Алексей Леонов "Звезда" телеканалига биринчи фазогир Юрий Гагарин ўлимининг ўз тахминини гапириб берди.

1968 йил 27 март – Гагарин вафот ўтган кун Леонов Владимир вилоятидаги Киржач аэродромида бўлган. Бу аэродромдан Гагарин МиГ-15УТИ самолётида яна бир учувчи билан ҳавога кўтарилган ва фалокатга учраган.

Самолёт ҳавога кўтарилгандан бироздан кейин аэродромдан портлаш овози эшитилган. "Биз қўмондонлик-диспетчерлик пункти ёнида тургандик ва икки портлаш ва ўта тез товушни эшитдик. Портлаш ва ўта тез товуш ўртасидаги интервал 1,5-2 сония бўлди", деб эсламоқда фазогир. Леонов ва бошқа учувчилар ўта тез овоз бошқа объект, портлашники эса бошқа объектники бўлган деган қарорга келишган.

Расмий хулосада Гагарин бошқарган МиГа-15 самолётининг фалокати сабаби сифатида бошқа самолётга яқинлашиш ва кескин қочиш бўлгани айтилган, бироқ Леоновнинг фикрича, фалокатга номаълум самолёт сабаб бўлган. "Гагариннинг ўлимига булутдан 400 метр пастроқ тушган учувчи сабаб бўлган. У форсажни ёқиб, Гагаринни кўрмаган ҳолда унинг самолёти ёнидан ўтиб кетган. Бу Су-15 самолёти бўлган, у Гагарин самолёти ёнидан 10-15 метр узоқликда товуш тезлигида ўтиб кетган ва ғалаёнланган оқим билан Гагарин самолётини тўнтариб юборган", деб айтди Леонов.

Леонов фалокат тергови иштирокчилари томонидан ёзилган мактубни эслаб ўтди. Унда Андрей Туполевнинг қўл остидаги Су-15 самолёти учувчиси қатағонларга учрамаслиги учун фалокат тафсилотлари ошкор этилмаслиги сўралган.

Фалокатни тергов қилган комиссиянинг расмий хулосалари шундай бўлган: фалокатга учраган самолёти экипажи (Гагарин ва учувчи-конструктор Владимир Серёгин) ўзгарган ҳаво вазияти (тафсилотлари келтирилмаган) сабабли кескин манёвр бажарган ва штопорга тушиб қолган. Учувчиларнинг самолётни горизонтал ҳолатга келтиришига уринишларига қарамасдан, самолёт ерга урилган, экипаж ҳалок бўлган.

Тушунарлироқ расмий тахмин ва объектив исботларнинг чоп этилмагани учувчиларнинг ўлими ҳақида кўплаб тахминлар ва норасмий версияларнинг пайдо бўлишига олиб келган.