Спорт | 11:52 / 12.06.2016
10569
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонлик таэквондочилар жаҳон чемпионатида 17 та олтин медални қўлга киритди

2016 йилнинг 10-13 июнь кунлари Италиянинг Венеция шаҳрида таэквондо ИТФнинг WASCO туркумида 10-Жаҳон чемпионати баҳслари бўиб ўтмоқда. Мусобақада ёшлар ва катталар баҳс юритмоқда.
Бу мусобақа ўзбекистонлик спортчилар учун муваффақиятли келди. Таэквондо ИТФнинг Ўзбекистондаги миллий ассоциацияси президенти Лазиз Хасановнинг маълум қилишича, ўзбекистонлик 17 спортчи баҳсларда олтин медалларни қўлга киритган.
Ушбу медаллар Ғаниева Ойноз, Шониёзов Беҳруз, Ғаниев Умиджон, Эргашбоев Абдуғофур, Комилов Суҳроб, Назаров Авазбек, Муҳаммадалиева Дилноза, Бозоров Фурқат, Ҳолбеков Баҳодир, Бурҳонов Шоҳжаҳон, Исроилов Абдуазим, Ирисбоев Абдурауф, Салимов Жасур, Мирзоҳедов Ойбек, Раҳмонов Хасан, Абдуллаев Абдуғофур ва Алиева Фарангизларга насиб этди.

Мавзуга оид