Жаҳон | 15:21 / 16.06.2016
11947
1 дақиқада ўқилади

Шойгу МДҲ давлатларини чегаралардаги вазият туфайли ҳарбий ҳамкорликни кенгайтиришга чақирди

Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгунинг фикрича, МДҲ мамлакатлари ташқи чегараларда юзага келган вазият туфайли ҳарбий соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириши керак.

"Ҳамдўстликнинг ташқи чегараларида нотинч вазият юзага келган. Бу оғир вазиятда мудофаа соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш зарур", деган Шойгу МДҲ мамлакатлари Мудофаа вазирлари йиғилишида.

Унинг айтишича, МДҲга асосий таҳдид халқаро терроризмдан бўлиб турибди.

"Олдимизда терроризмнинг МДҲ бўйлаб тарқалишига йўл қўймасликдек муҳим вазифа турибди", деган вазир.

Шойгу МДҲ мамлакатлари 2020 йилгача амал қиладиган мудофаа соҳасида ўзаро ҳамкорлик қилиши бўйича Концепция доирасида иш олиб бориши кераклигини таъкидлаган. Бу ҳужжат МДҲ аъзоларининг Қуролли кучларини кучайтириш, миллий ва коллектив хавфсизликни таъминлаш ҳамда қўшничилик муносабатларини яхшилашни назарда тутади.