Жаҳон | 14:17 / 16.06.2016
6229
1 дақиқада ўқилади
Швейцария Европа Иттифоқига қўшилишдан бош тортди
Швейцариянинг юқори палатаси 1992 йилда Европа Иттифоқига кириш учун берилган аризани қайтиб олиш учун овоз берди. Бу ҳақида Neue Zürcher Zeitung газетаси хабар берди.
Швейцария Кантонлар кенгаши депутатларининг катта қисми аризани қайтиб олиш фикрини қўллаб-қувватлади. Мамлакатнинг Европа Иттифоқига аъзо бўлишига 27 нафар депутат, аризанинг кучда туришига 13 нафар депутат овоз берди. Шу тариқа юқори палата Швейцария Миллий кенгашининг қарорини тасдиқлади.
Газетанинг маълум қилишича, ариза референдумдан кейин ўз кучини йўқотгани боис қарор рамзий характер касб этади.