Жаҳон | 12:23 / 01.07.2016
9342
1 дақиқада ўқилади

Тожикистонда яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳ тақиқланди

Тожикистонда яқин қариндошлар ўртасида никоҳ тақиқланди. Бу ҳақда "Азия-Плюс" агентлиги хабар бермоқда.

Мамлакатдаги “Фуқаролик ҳолати далолатномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш” қонунига киритилган ўзгаришларга мувофиқ амакивачча, аммавачча, тоғавачча ва холаваччалар ўртасидаги никоҳ тақиқланган. Бундан ташқари, ёшлар ўртасида никоҳ бўлишидан олдин уларнинг бепул тиббий кўрикдан ўтказишлари қайд этиб қўйилган. ФҲДЁ органлари тиббий маълумотномаларсиз уларнинг никоҳини қайд этишлари мумкин эмаслиги белгилаб қўйилди.

Шунингдек, қонунга киритилган янги тартибга кўра, чет элга ишлагани чиқиб кетган Тожикистон фуқаролари ватанларига қайтиб келгач, тиббий кўрикдан ўтишлари мажбурий этиб белгиланган.

 

Фото:Google image