Жаҳон | 11:33 / 04.07.2016
17010
2 дақиқада ўқилади

Туркия россияликлар орасида энг асосий йўналишга айланди

Россияда Туркияга сайёҳлик чипталари сотилиши йўлга қўйилган шу уч кун ичида бу йўналиш россияликлар орасида энг машҳур йўналишга айланди. Бу ҳақида «Коммерсантъ» газетаси хабар қилди. 

Манбага кўра, сотилган турларнинг тахминан 35 фоизи Россия фуқаролари учун қайта йўлга қўйилган йўналиш -  Туркия дам олиш масканларига тўғри келади. Сайёҳлик операторлари чартер дастурини амалга оширишга тайёр эканликларини маълум қилишди, бироқ бу фақатгина "Росавиация"нинг расмий қароридан кейин амалга оширилиши мумкин. 

Сайёҳлик агентлари учун Туркияга бошқа йўналишлардан жой банд қилишга қарор қилган сайёҳларгина муаммо туғдиради. Россия Сайёҳлик операторлари ассоциациялари (РСОА) ижрочи директори Майя Ломидзе бундай вазиятни кутилган дея баҳолади. Унинг таъкидлашича, сўровнинг кўплигига қарамай, қайта банд қилинган турларнинг сони минимал кўрсаткичга эга бўлади. "Мижозлар жарима тўлаб пулларини йўқотишади, бу эса ҳеч қандай наф йўқ", - дея изоҳ берди у. 

Ломидзенинг сўзларига кўра, ҳозирги вақтда Туркияда сайёҳлар хавфсизлигига кафолат берилмайди, шу билан бирга сайёҳлик чипталари нархи анча қимматлигича қолмоқда. 

Туркияга чипталар сотилишига нисбатан қўйилган чеклов 30 июнь куни РФ президенти Владимир Путин томонидан бекор қилинди. 

Мавзуга оид