Эрон нефть бозорида ўз улушининг 80 фоизини қайтариб олди
Эрон Ислом Республикаси айни вақтда 2012 йили ўзига нисбатан санкциялар жорий қилингунча эгаллаб турган нефть бозорининг 80 фоизини қайтариб олишнинг уддасидан чиққан. Эрон миллий нефть компанияси - NIOCнинг халқаро алоқалар бўлими директори Муҳсин Гамсарий Блумбергга берган интервьюсида шу ҳақда маълум қилган.
Шу йилнинг январ ойида Эрон ўзига нисбатан жорий қилинган халқаро санкцияларнинг аксариятидан халос бўлганди.
Гамсарийнинг сўзларига кўра, Эрон санкциялар туфайли бой берилган нефть бозоридаги улушини қайтариб олиш мақсадида нефть экспортини янада кучайтиради. Бироқ, жаҳон нефть бозори бу йили барқарорлигича қолмоқда.
Ҳозирги вақтда, Эрон кунига 3,8 миллион баррель нефт қазиб олиб, 2 млнга яқинини экспорт қилади. Гамсарийнинг ўзларига кўра, яқин истиқболда бу рақам 4 млн баррелга чиқиши мумкин. Бунинг учун бозордаги вазият бунга жавоб бериши керак.
Мавзуга оид
16:57 / 22.09.2024
Эронда кўмир конида портлаш рўй берди. Ўнлаб кишилар ҳалок бўлган
22:15 / 21.09.2024
Эрон олий раҳнамоси 40 нафар чет эл фуқаросини афв этди
12:30 / 20.09.2024
АҚШ Россия ва КХДРнинг бешта юридик ва жисмоний шахсига қарши санкциялар киритди
18:21 / 19.09.2024