Хитойда таваллуд топган тўрт эгизакка антиқа ном берилди
Хитойнинг Жичжао шаҳрида дунёга келган тўрт эгизакни Сяодун (Шарқ), Сяонань (Жануб), Сяоси (Ғарб) ва Сяобэй (Шимол) деб номлашди. Бу ҳақда, «Синьхуа» агентлиги хабар қилмоқда.
Эгизакларнинг онаси 27 ёшли мактаб ўқитувчиси Ли Цзюань бир неча йил муқаддам оила қурган. Эр-хотин узоқ вақт фарзанд кўришни орзу қилган бўлса-да, ҳомиладор бўла олмаган.
Хабарларга кўра, Ли Цзюань шифокорларнинг тавсиясига биноан, овуляцияга туртки берувчи дориларни қабул қила бошлагач, 2015 йил ноябрь ойида ниятига етган. Икки қиз ва икки ўғил эгизак жарроҳлик амалиёти ёрдамида, ҳомиладорликнинг 33 ҳафтасида дунёга келган. Улар муддатидан аввал туғилгани боис, бир ойлар интенсив даволаш бўлимида сақланиши айтилмоқда.
Эгизакларнинг бобоси ва бувиси эса, чақалоқлар учун энага вазифасини ўзларига олишган.
Мавзуга оид
17:16 / 05.09.2024
“Битта фарзанд” сиёсатидан сўнг: хитойлик аёллар ҳалигача болали бўлишни хоҳламаяпти
18:00 / 02.09.2024
Хорижда уйланиб олган эр, тангликда қолдирилган она ва калтакланаётган бола – асл айбдор ким?
17:48 / 12.08.2024
Бирни кўриб фикр қил, бирни кўриб шукр... Харобадаги Жаннат
07:36 / 25.07.2024