Жаҳон | 02:38 / 16.07.2016
7931
1 дақиқада ўқилади

Туркия бош штаби ҳукуматни қўлига олганини маълум қилди

Туркия қуролли кучлари бош штаби ҳукуматни қўл остига олганлигини ва Туркия раҳбарияти ҳокимиятдан олиб ташланганлигини маълум қилди. Бош штабнинг ушбу баёноти NTV телеканали эфирида тўғридан-тўғри эълон қилинди.

Аввалроқ Туркия бош вазири мамлакатда ҳарбий тўнтаришга уриниш содир бўлганлиги ҳақида маълум қилган эди.

Истанбул ва Анқарадаги айрим жойларда отишма овозлари эшитилган, шаҳар узра қирувчи самолётлар ва вертолётлар ҳаракатланмоқда.

Мавзуга оид