Фан-техника | 19:04 / 26.07.2016
13982
1 дақиқада ўқилади

Қуёшда рўй берган уч ёрқин чақмоқ видеоси

Фото: Видеодан олинган кадр

NASA ўз сайтида Қуёшда рўй берган энг ёрқин уч чақмоқ муҳрланган видеони тақдим этди. 

Таъкидланишича, видеотасма 2016 йилнинг 9 июлидан 10 июлига қадар Қуёш динамикаси расадхонасидан тасвирга олинган. 

Манбага кўра, видео ультрабинафша ёруғликда олинган, лекин видео кўриш учун қулай бўлиши учун қизил рангда намойиш этилган. 

Қуёш чақмоқлари – Қуёш атмосферасида энергия чиқариш жараёни. “Ушбу чақмоқлар М-тоифага мансубдир. М-тоифа энг кучли – Х-тоифадан кейинги ўринларда туради”, - дея изоҳлашди NASA’да. 

Мавзуга оид