Жаҳон | 11:26 / 29.07.2016
19058
1 дақиқада ўқилади

Қирғизистон Бош прокуратураси ходимининг машинаси портлатилди

Фото: EPA

Қирғизистон пойтахтининг жануби-ғарбидаги Ўртасой қишлоғида маҳаллий вақт билан соат 8:45да Республика Бош прокуратураси ходимининг машинаси портлатилди. Бу ҳақида назорат органининг матбуот хизмати хабарига таяниб, ТАСС агентлиги маълум қилди

Жабрланувчи Эркин Курманалиев Бош прокуратуранинг ички тергов бўлимида катта прокурор лавозимида фаолият кўрсатади. Ҳозирда у шифохонага ётқизилган. 

Воқеа содир бўлган жойда тезкор тергов гуруҳи иш олиб бормоқда. 

Мавзуга оид