Жаҳон | 09:23 / 05.08.2016
8100
1 дақиқада ўқилади

Германия ТИВ Туркияни ўлим жазосини тиклаш оқибатларидан огоҳлантирди

Туркияда ўлим жазосини қўллаш амалиётининг тикланиши унинг ЕИга кириши учун тўсиқ бўлади, дея Германия ташқи ишлар вазири Франк-Валтер Штайнмайер сўзларидан иқтибос келтиради Reuters агентлиги. Шу билан бирга, Штайнайер, шимолий Штральзунд шаҳрида чиқиш қилар экан, расмий Анқара билан музокараларни тўхтатиб қўйишга вақтли эканини айтган. 

2-август куни Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған мамлакатнинг аксарият фуқароси ўлим жазосини тиклаш тарафдори эканини эълон қилган эди. 

«Буни фуқароларнинг 57 фоизи хоҳламоқда, парламент ҳам шуни маъқулласа,  ҳеч ким тўсқинлик қила олмайди», — деган эди Эрдўған.

Мавзуга оид