Жаҳон | 11:47 / 02.09.2016
6682
1 дақиқада ўқилади

ЖССТ: Дунёнинг 72 мамлакатида Зика вируси қайд этилди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Зика вирусига чалиниш ҳолатлари дунёнинг 72 мамлакатида қайд этилаётганини таъкидлади.

"2007 йилдан буён 72 мамлакат чивинлар томонидан юқувчи Зика вируси қайд этилгани ҳақида хабар берди", - дейилади ЖССТнинг ахборотида. 
 
Манбага кўра, 69 давлатда бу вирус 2015 ва 2016 йилларда қайд этилган. 
 
Сўнгги ҳафтада Зика вируси билан касалланиш ҳолатлари илк марта Британиянинг Виргин оролларида ҳам қайд этилди. Бироқ ўтган 7 кун ичида чақалоқларда Зика билан боғлиқ микроцефалия ва марказий асаб тизими ривожланишидаги бошқа нуқсонлар аниқланмаган. 
 
Зика безгаги - инсонларга чивинлар орқали ўтадиган маймунларнинг ўткир инфекцион касаллиги. Вирус ҳомиладор аёллар учун ўта хавфли, зеро уни юқтирган аёлларнинг туғилажак фарзандлари туғма микроцефалия билан дунёга келади. 

Мавзуга оид