Шойгу: Дунё тартибини АҚШ бузмоқда
Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Пентагон раҳбари Эштон Картернинг Россияга нисбатан илгари сурган айбловларига жавоб берди. Картер жаҳон ҳамжамиятида мавжуд тартибни Россия бузаётганини айтган эди. Шойгуга кўра, аслида, АҚШ ғарбдаги ҳамкорлари билан бирга дунё тартибини вайрон қилиш учун аста-секинлик билан ҳаракат олиб борган, деб хабар қилмоқда РИА «Новости» агентлиги.
«Айнан АҚШ ва унинг ғарбдаги иттифоқчилари Босния ва Косоводан бошлаб, Ироқ ва Ливиягача босқичма-босқич дунёнинг мавжуд тартиби асосларини бузиб келди. Россия эса, Югославияни парчалашга қаратилган Америка-НАТО амалиётидан бери уларнинг бундай ҳатти-ҳаракатларининг оқибати нимага олиб келишидан ҳар доим огоҳлантириб келган», — дея Картернинг сўзларидан таажжуб билдирган Сергей Шойгу.
Шойгунинг қўшимча қилишича, «Ироқ, Афғонистон, Ливия, бошқа мамлакатларда боши деворга урилганига қарамай, америкалик ҳамкасблар ўзларига етарли хулоса чиқаришмаяпти».
Унинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар «ўзининг хатолари учун масъулиятни мустақил дунёқарашга эга Россия, Хитой ва бошқа айрим давлатларга юклаш ўрнига» стратегиясини ўзгартириши лозим.
Бундан ташқари, Россия мудофаа вазирининг таъкидлашича, «дунё тартибини Америка тартиби» билан адаштирмаслик керак, чунки «дунё тинчлиги ва тартибини сақлаш фақат Пентагоннинг эмас, бутун жаҳон ҳамжамиятининг вазифасидир».
Мавзуга оид
22:57 / 24.09.2024
Apple App Store дўконидан 100 га яқин VPN-иловани ўчириб ташлади
21:24 / 24.09.2024
Россия хавфсизлик кучлари Украинага қарши урушдан бош тортган ҳарбийни Қозоғистондан ўғирлаб кетди
19:37 / 24.09.2024
АҚШда паркдан ўғирлаб кетилган олти ёшли бола 70 йилдан сўнг топилди
19:24 / 24.09.2024