Жаҳон | 08:55 / 22.09.2016
9002
1 дақиқада ўқилади

CNN мухбирига жонли эфирда ҳужум қилинди

АҚШнинг CNN телеканали мухбири Шарлотт шаҳрида намойишчилар томонидан жонли эфирда ҳужумга учради. Ушбу ҳолатни канал томошабини суратга олиб, видеони твиттерда жойлаштирди.

Видеода журналист жонли эфир вақтида полициячилар томонидан қора танли маҳаллий вакил ўлдирилганидан кейин бир неча кундан бери норозиликлар тинчимаётган Шимолий Каролинадаги вазият ҳақида сўзлаб бераётганини кўриш мумкин. Шу онда кимдир мухбирни елкасига қаттиқ зарба бериб, уни йиқитади.
 
Тасвирда ҳужум ва журналистнинг йиқилаётгани аксланган. Кейинроқ маълум бўлишича, норозиликлар вақтида бир намойишчи отиб ўлдирилган. Шарлотт шаҳри раҳбарияти бу қотилликка полициячиларнинг дахли йўқлигини айтган. Мутассадиларнинг айтишича, қурбонни унинг сафдошларидан бири ўлдирган.

 

Мавзуга оид