Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан маҳрум бўлиш ҳолларига ойдинлик киритилди
“Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги Қонунига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларда республика фуқаролигидан маҳрум бўлиш ҳолларига ойдинлик киритилди. Шу ҳақдаги қонунни Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев имзолаган.
Унга мувофиқ, Ўзбекистон фуқароси:
- чет давлатда ҳарбий хизмат, хавфсизлик хизмати, полиция, адлия идоралари ёки давлат ҳокимияти ва бошқарувининг бошқа идораларига ишга кирса;
- чет элда уч йил ичида узрсиз Ўзбекистон консуллиги ҳисобида турмаса;
- Ўзбекистон фуқаролигини сохта ҳужжатлар ёки ёлғон маълумотлар асосида олган бўлса;
- чет давлат фойдасини кўзлаш, тинчлик ва хавфсизликка қарши жиноятлар содир этиш орқали жамият ва давлат манфаатларига жиддий зарар етказса;
- хорижий давлат фуқаролигини олса, (бунда, у 1 ой муддат ичида Ўзбекистон ИИВ идоралари ёки хориждаги консуллигига фуқаролигини ўзгартирганини маълум қилиши шарт) Ўзбекистон республикаси фуқаролигидан маҳрум этилади.
Шу билан бирга, Фуқаролик тўғрисидаги қонуннинг 26-моддасига киритилган 5-қисмга кўра, чет эл фуқароси мазкур модданинг биринчи, иккинчи ва тўртинчи қисмларида кўрсатилган шахслар томонидан фарзандликка олинса, ўз фуқаролигидан чиққан тақдирдагина, Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилинади.
Мавзуга оид
09:59 / 13.11.2024
Манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги қонун татбиқ этиладиган ташкилотлар рўйхати тасдиқланди
15:01 / 05.11.2024
Ню-Йоркда пиёдаларга йўлнинг исталган жойидан исталган вақтда кесиб ўтишга рухсат берилди
17:49 / 23.10.2024
Сенат янги таҳрирдаги “Давлат сирлари тўғрисида”ги қонунни маъқуллади
18:34 / 04.10.2024