Энг машҳур ижтимоий тармоқнинг маълумотлар маркази қандай кўринишга эга: илк суратлар
Facebook раҳбари Марк Цукерберг ўз саҳифасида ижтимоий тармоқнинг маълумотлар маркази суратларини тақдим қилди. Тармоқ биноси Швециядаги Лулео шаҳрида жойлашган.
Facebook маълумотлар маркази 6 футбол майдони ҳудудини эгаллайди. Лулеода ҳаво ҳарорати йил бўйи тахминан 10 даража (Цельсий бўйича) атрофида бўлгани учун маълумотлар маркази техникани совутишда жиддий тежайди. Фақатгина улкан вентиляторлардан фойдаланилади, улар кўчадан келаётган совуқ ҳаво оқимини минглаб қайноқ серверларга йўллайди.
Тизимлар бир неча гидроэлектростанциялардан олинувчи энергия таъсирида ишлайди. Маълумотлар маркази бошқа бундай объектларга қараганда 10 фоизга самаралироқ ва 40 фоизга камроқ электр энергияси сарфлайди. Айтганча, бошқа зарурати қолмаган қаттиқ дисклар маълумотлар марказида жисмонан йўқ қилинади - шу йўл билан маълумотларнинг қўшимча ҳимояси таъминланади.
Мана унинг ташқи ва ички кўриниши:
Мавзуга оид
22:51 / 05.03.2024
Facebook ва Instagram бутун дунё бўйлаб вақтинча ишламай қолди
21:32 / 01.02.2024
Цукерберг ижтимоий тармоқлар қурбони бўлган ўсмирларнинг ота-онасидан узр сўради
14:05 / 10.06.2023
Жиззахда севган қизининг уятли расмларини интернетда тарқатиш билан қўрқитган йигит қўлга олинди
18:54 / 20.05.2023