Фан-техника | 23:29 / 04.10.2016
6620
2 дақиқада ўқилади

Android смартфонларда қулоқчинлар учун тешиклар олиб ташланмоқда

USB Implementers Forum халқаро ташкилоти USB Type-C порти орқали овоз чиқарувчи янги стандартни сертификатлади. Янгилик киритишдан асосий мақсад одатий 3,5 миллиметрли аудиотешикдан бутунлай воз кечишдир, деб хабар беради AnandTech.

USB Audio Device Class 3.0 стандарти USB Type-C портидан аудиоқурилмаларни ёқиш учун фойдаланишга имкон беради. Бундан ташқари, эндиликда қулоқчинлар ва акустик тизими ишлаб чиқарувчилар смартфон, планшет ва компьютерларда исталган USB-C тешикларига мос келувчи маҳсулотларни яратиши мумкин. Техник хусусиятлар портни ҳам аналогли, ҳам рақамли овозлар учун ишлатса бўлади.

USB Type-C кўплаб аввалги Android-флагманларда қувватлаш учун ишлатилади, шу сабабли таҳлилчилар фикрича, янги стандарт туфайли ишлаб чиқарувчилар 2017 йилнинг ўзида қулоқчинлар учун эскирган портдан ҳалос бўлишади. Қайд этилишича, шу туфайли улар замонавий қурилмаларнинг қалинлигини бир миллиметрга кичрайтиришга, шунингдек, корпус ичида бўш жой қолдиришга муваффақ бўлишади. 

Қулоқчинлар учун тешикдан озод бўлган смартфонлардан бири iPhone 7 бўлди.
 

Мавзуга оид