Польша қуролли кучлари шай ҳолатга келтирилди
Польша Россиянинг ҳарбий соҳадаги ҳаракатларидан хавотирга тушиб, ўз қуролли кучларини тайёр ҳолатда ушлаб турибди. Бу ҳақда, мамлакат мудофаа вазири Антоний Мачеревич маълум қилган. У «Искандер-М» мажмуалари ва ракеталарининг Калининград вилоятига жойлаштирилиши борасидаги саволга жавоб берар экан, шундай фикрларни билдирган, деб хабар қилмоқда ТАСС агентлиги.
«Россиянинг сўнгги ҳаракатлари жиддий хавотирларни келтириб чиқаради. Биз ҳамма хабарга, хусусан, Калининград вилоятида махсус техник хусусиятли «Искандер» ракеталари борлигига оид тахминларни ҳам эътиборсиз қолдирмаяпмиз», — деган Мачеревич.
Польша мудофаа вазирининг таъкидлашича, мамлакат қуролли кучлари ва айғоқчилик тизими Польша хавфсизлигини кафолатлаш учун доимий шай ҳолатда турибди.
Куннинг аввалида, АҚШ разведкаси Россия Калининградда «Искандер-М» ракета мажмуаларини жойлаштиргани хусусида тахминларини билдирган эди.
Мавзуга оид
22:10 / 28.09.2024
Украина разведкаси Москва вилоятида Россия армияси полковниги ўлдирилганини маълум қилди
20:45 / 28.09.2024
Россияда мактаб директори ота-оналарга мигрантлар туфайли ўзбек тилини ўрганишни таклиф қилди
20:30 / 28.09.2024
«Азимут» авиакомпанияси Россиядан Ўзбекистонга рейс очишни режалаштирмоқда
18:54 / 28.09.2024