Жаҳон | 21:04 / 13.10.2016
14694
1 дақиқада ўқилади

Қиролича Елизавета II энг узоқ ҳукмронлик қилаётган монархга айланди

Фото: © AP

1952 йил 6 февралдан бери тахтни эгаллаб келаётган Буюк Британия қироличаси Елизавета II Таиланд қироли Пумипон Адульядета вафотидан кейин дунёда энг узоқ ҳукмронлик қилаётган монархга айланди.

Бангкокда 13 октябрда вафот этган Таиланд қироли 70 йил 126 кун тахтни эгаллаган. Бироқ 90 ёшли Елизавета II’га бу рекорд натижани янгилаш учун яна 6 йил тахтда ўтиришига тўғри келади.

2015 йил 9 сентябрда Елизавета II тахтни энг узоқ эгаллаш бўйича барча британ ҳукмдорлари орасида қиролича Викториянинг рекордини ортда қолдирди. Бу рекорд 23 226 кун, 16 соат ва 23 дақиқани ташкил қилганди. Шу йилнинг 21 апрелида Елизавета II 90 ёшлигини нишонлади.

 

Мавзуга оид