Ой юзасида 222та янги кратер пайдо бўлган
Ой юзасида осмон жисмларининг урилишидан ҳосил бўладиган кратерлар, аввал ўйланганидан юз марта тезроқ янгиланади. Олимлар Ойга юборилган LRO миссияси маълумотларига таянган ҳолда Nature журналида шу ҳақда ёзмоқда.
Аризона ва Корнель Университетлари олимлари Ой юзасининг 7 йил мобайнида олинган суратларини ўрганиши натижасида шундай хулосага келишган.
«LRO учирилгунча, Ой юзасида сезиларли ўзгаришлар юз бериши учун 100 млнлаб ёки ундан ҳам кўпроқ вақт талаб этилади, деб ўйлардик. Бироқ, унинг юза қатлами 80 минг йилда тўлиқ янгича кўринишга эга бўлади», — деб изоҳлаган кашфиёт муаллифи Эмерсон Спейер.
Олимлар компьютер дастури ёрдамида 14 минг суратни ўрганиб чиқишган ҳамда уларда 222та янги кратерни аниқлашган. Улар орасида Ер сиртида ҳам кўриш мумкин бўлган портлашлар излари ҳам бор.
Мавзуга оид
17:44 / 08.11.2024
Хитой 2030 йилгача одамларни Ойга учиришини маълум қилди
16:27 / 29.10.2024
Ер атмосферасининг ифлосланиши рекорд даражага етди
23:34 / 18.10.2024
Европа расман Moonlight космик дастурини ишга туширади
20:47 / 03.10.2024