Дубайда биринчи робот-полициячи иш бошлайди
Дубай полицияси 2017 йилда биринчи робот-полициячи ўз ишини бошлаши ҳақида эълон қилди. Бу ҳақида амирлик шаҳрининг Dubai Media Office матбуот маркази хабар берди.
Ҳозирча бу борада батафсил маълумот берилмади.
Бундан аввал Дубай полицияси 4 йил ичида робот ходимларини ишга тушириши тўғрисида айтилганди. Ўшанда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакиллари роботларнинг "муайян вазиятларда" оддий полициячи каби хизмат кўрсата олиши мумкинлигини таъкидлашганди.
Ўтган йили Дубай полицияси бошқа хай-тек технологияси - Google Glass'ни ишга туширганди. Унинг ёрдамида патрул полициячилар рўйхатдан ўтказилган рақамлар бўйича йўллардаги қоидабузарларни осонликча аниқлашлари мумкин.
Мавзуга оид
13:50 / 13.09.2024
Дубайдан Тошкентга учиши керак бўлган авиарейс мажбуран бекор қилинди
19:31 / 07.09.2024
Дубайда дунёдаги иккинчи энг баланд осмонўпар бино қурилмоқда
11:47 / 29.08.2024
Ўзбекистон Дубайдаги йирик бизнес вакилларини хусусийлаштириш лойиҳаларига жалб қилади
08:30 / 16.08.2024