Путин Россиянинг кейинги президенти ҳақидаги саволга жавоб берди
Россия президенти Владимир Путин россияликлар мамлакатнинг кейинги етакчисини танлаб, Россия тарихи дарслигидаги кейинги боби қандай бўлишини ўзлари белгилайдилар, деб айтди. Бу ҳақда "Газета.Ru" мухбири хабар бермоқда.
Путиндан тарих дарслигининг кейинги боби нотинч деб аталмаслиги учун нима қилиш кераклиги сўралди.
"Мен Екатеринага гендер тамойили бўйича аниқ ўхшашмасман", деб ҳазил билан жавоб берди Путин.
Путиннинг айтишича, асосийси, "рус халқининг уюшқоқлигига эришишдир, муаммоларни ҳал қилиш учун бирлашишдир".
Путин Россиянинг кейинги етакчиси ким бўлишини одамлар ҳал қилишини таъкидлаб ўтди.
Аввалроқ Путин вақти келганда эсон-омон пенсияга чиқишни истаётганини айтганди.
Мавзуга оид
22:30 / 14.11.2024
Путин Россияда YouTube фаолияти секинлашгани билан «шуғулланиш»га ваъда берди
20:43 / 13.11.2024
«Мосфильм» киностудияси ўз омборидаги танкларни Россия армиясига топширди
22:15 / 12.11.2024
ОАВ: Путин Трампнинг инаугурациясигача Курскни қайтаришни буюрди
13:11 / 12.11.2024