Жаҳон | 16:39 / 10.11.2016
16959
2 дақиқада ўқилади

WP: АҚШ разведкаси «номаълум» Трампдан хавотирланмоқда

Фото: Reuters

АҚШ разведка хизматлари ходимлари мамлакатнинг янги сайланган президенти Дональд Трамп махфий маълумотлардан мақсадсиз фойдаланиши эҳтимолидан хавотирланмоқда. Бу ҳақда, The Washington Post нашри ёзмоқда.

Таъкидланишича, 10 ноябрь куни Трамп биринчи брифингини ўтказади, шундан сўнг, разведка хизмати ходимлари билан бир неча бор мулоқот қилади. Дональд Трамп бу учрашувларда айни вақтда Барак Обамага маълум бўлган барча махфий маълумотлар: МРБнинг яширин амалиётлари, КХДР ядро иншоотларининг суратлари кабилар билан таништирилади. 

Президентлик сайловларида Трамп ғалаба қозонганидан сўнг, разведка ходимлари «қўрқув ҳиссини сезишган», - деб ёзади нашр. 

АҚШ миллий хавфсизлик агентлиги юқори лавозимли мулозимининг сўзларига кўра, у республикачининг номаълумлиги қаршисида «қўрқувни ҳис қилади». 

«Биз унинг бу чиқишларидан ташқарида аслида қанақа инсон эканини билмаймиз», — деб таъкидлаган мулозим. 

Ўз исмини ошкор қилмаган бошқа бир мулозимга кўра, «унинг танаси гўёки иккига бўлинган, бири қўрқади, иккинчиси чуқур хўрсиниб, ишга боради».

МРБ собиқ директори Майкл Хайденнинг ишонч билдиришича, разведка Трампни профессионализм билан бирга бироз хавотир ила қарши олади. Унинг сўзларига кўра, АҚШда узоқ вақтдан бери разведка маълумотлари ва жосуслик бошқармалари фаолиятига танқидий баҳо берадиган киши президентликка сайланмаган эди. 

Мавзуга оид