Фан-техника | 22:37 / 26.11.2016
5873
4 дақиқада ўқилади

Индонезия стартапи Uber'ни ортда қолдирмоқда

Фото: Gojekku.blogspot.com

Ин­до­не­зиянинг ёш стар­та­плари ажойиб кўрсаткични қайд этди: маҳаллий GoJek стар­тапи рақиби бўлмиш Uber'нинг бозордаги улушини эгаллаб олишга муваффақ бўлди. 

GoJek кўп жиҳатлари билан Uber'га ўхшашиб кетади. Бироқ GoJek ав­то­мо­би­лларга эмас, мо­то­рол­ле­рларга эътибор қаратади. Бу эса стартапга бир неча муҳим афзалликларни беради.

Биринчидан, ривожланаётган давлатларда одамлар машиналарга нисбатан кўпроқ ску­терлардан фойдалана олишга қурби етади. Бу эса ком­па­нияга етарлича ҳайдовчилар сонини таъминлаб беради. Ску­те­рлар эгаларини эътиборини тортиш мақсадида GoJek Индонезияда анча кечроқ пайдо бўлган Uber'га нисбатан ички бозорда зарур масштабни тезроқ етказиб беради. 

Стартап тилида мас­шта­блаштириш деб компаниянинг операцион харажатларни кўпайтирмасдан даромадларни ошириш қобилиятига айтлади. Иккинчидан, Жа­кар­та каби аҳоли зич жойлашган шаҳарларда ску­терлар мобиллик сифатида жуда қулай ва муқобил танлов бўлмоқда. 

Ниҳоят, GoJek ўз дастурини кўплаб алоқадор хизматларга жойламоқда. Дастурнинг ҳозирги версиясида ску­те­р ёки ав­то­мо­би­лда нарсалар ташишга буюртма бериш, кўчиш учун юк машиналарини чақириш, кинога чипта брон қилиш, маҳаллий бозордан маҳсулотлар олиш ва ҳаттоки, уйга массажчи ёки кос­ме­то­ло­гни чақириш мумкин. 

Ўзининг анъанавий бозорида Uber маҳсулотлар етказиб бериш каби хизматларини энди кенгайтира бошламоқда. Ком­па­ния бу борада ўз рақибларидан сезиларли даражада ортда қолмоқда. 

Маҳаллий бозорни билиши ва алоқалар GoJek'га Uber'дан ўзиб кетишига ёрдам берди. 

Ўз мижозлари истагини тўғри тушуниш орқали стар­тап ўз дастурида айнан маҳаллий истеъмолчилар ва тўғри келадиган функ­цияларни бирлаштира олди.

Фото: Gojekku.blogspot.com

Сўнгги раунд доирасида 550 млн дол­ла­р ҳисобида молияни қўлга киритгач, GoJek эндиликда 4 млрд.га баҳоланмоқда. Қуйидаги маблағлар ёрдамида GoJek барча ҳудуд бўйлаб мо­биль­ пер­со­наль хизматлар бозорида тўлиқ етакчи ўринни эгаллаши мумкин — бу бозорни эса мобиль алоқага юқори даражада боғланган 650 млндан ортиқ инсон ташкил этади. GoJek — Кремний водийсидаги катта ва яхши молия киритилган рақобатчиларидан ўзиб кетиши мумкин бўлган ва бозордаги каттагина улушни олиб қўядиган ягона индонезиялик стартап эмас.

Бошқа маҳаллий технологик стартаплар

Яна бир муҳим жанг тўлов тизимлари майдонида бўлиб ўтади. Apple ва Google шиддатлик билан бозорларга Apple Pay ва Android Pay электрон тўлов тизимларини чиқаришмоқда. Ин­до­не­зия каби бозорлар бундай компаниялар учун катта муаммо туғдиради, чунки уларнинг хизматлари мамлакатдаги мавжуд бўлган бан­к ва тўлов ин­фра­струк­ту­расига таянади. 

Мавзуга оид