Жамият | 12:57 / 01.12.2016
42739
2 дақиқада ўқилади

Ижтимоий тармоқларда "Йўқолсин тўсиқ!" номли петиция пайдо бўлди

Фото: Kun.uz

Тошкент шаҳри ҳайдовчилари Ўзбекистон ҳукумати раҳбариятидан пойтахт кўчаларидаги ҳаракатланиш қатнашчиларига қулайлик яратиш мақсадида янги петицияни эълон қилишди.  Facebook тармоғининг "Водители Ташкента" ижтимоий гуруҳи ушбу петиция матнини жойлаштирди

"Ҳурматли, Шавкат Миромонович, барча ўзбекистонликлар номидан Ўзбекистондаги йўл ҳаракати қатнашчиларига қулай шароитлар барпо қилиш, аниқроғи, йўллардаги, айниқса тартибга солинмайдиган чорраҳалар ҳамда қайрилиб олиш жойларида  икки томонлама ҳаракатланиш чоғида ҳайдовчилар, йўловчилар учун йўл кенглиги бўйлаб кўринишни яхшилашда ёрдам беришингизни сўрайман", — дейилади петицияда. 

Гап қарама-қарши транспорт воситалари оқимларини ажратиб турувчи тўсиқлар ҳақида бормоқда. У ўзининг конструкцияси билан қатнов қисмини ҳайдовчи ва йўловчи томонидан тўлиқ назорат қилишга имкон бермайди. Бунинг оқибатида, кўплаб ЙТҲ юз бермоқда. Буларнинг аксариятига ҳайдовчиларнинг тўсиқ нариги томонидан келаётган йўловчиларни сўнгги лаҳзада кўриб қолиши ёки қайрилаётган автомобиль қарши йўналишда келаётган транспорт воситасини олдинроқ илғай олмаётгани сабаб бўлмоқда. 

"Муҳими шуки, йўлни кўриш ҳар жойда яхши бўлиши керак, қатновнинг икки томони ва ҳар бир иштирокчи учун", — деб ёзган петиция муаллифи Артём Маликов. Унинг ўзи бу муаммони ҳал этиш учун йўл ўртасидаги тўсиқларни тўлиқ ёки қисман олиб ташлашни таклиф қилган. 

Мавзуга оид