Спорт | 08:32 / 01.12.2016
23188
2 дақиқада ўқилади

«Шапекоэнсе» футболчилари бўлган самолёт учувчисининг сўнгги сўзлари маълум бўлди

Бразилиянинг «Шапекоэнсе» футбол жамоаси парвоз қилган самолёт учувчиси  Микель Кироганинг ҳаво лайнери ҳалокатга учрашидан аввал айтган сўнгги сўзлари аниқланди. У лайнерни бошқаришда ёрдам сўраган ва электрон жиҳозларнинг тўлиқ ишдан чиққани ҳақида гапирган, деб ёзади Mirror нашри.

«GPS ишламаяпти, тушунмаяпман, нима бўляпти? Электроника тўлиқ ишдан чиқди! Қўниш учун координатларни беринг! Мен радар билан алоқани йўқотдим. Қўниш учун координатларни беринг! Қўниш учун координатлар! Биз қулаяпмиз. Бизга қўниш йўлаги координатини беринг! Биз минг фут баландликдамиз!» — деган Кирога қулашдан олдин.

Бундан ташқари, Futbolred нашрининг ёзишича, самолёт экипажи ҳалокатдан олдин ёқилғи борасида ҳам муаммога дуч келганини билдирган. 

«Қўниш учун устунлик сўраймиз. Бизда ёқилғи билан муаммо», — деган учувчилардан бири. 

Колумбия транспорт вазирлиги мамлакатда ҳалокатга учраган самолёт «қора қути»си топилганини маълум қилган эди.  


Манба: tribuna.uz

Мавзуга оид