Жаҳон | 10:16 / 01.12.2016
6493
2 дақиқада ўқилади

Жанубий Корея президенти январда истеъфога чиқиши мумкин

Фото: AP

Корея Республикаси президенти Пак Кин Хе маъмурияти парламентни мамлакат раҳбарини ўз ихтиёри билан истеъфога чиқишига тайёргарлик кўриш доирасида партиялараро музокараларни бошлашга чақирди. Бу ҳақда унинг расмий вакили Чжун Ён Гун маълум қилди. "Умид қиламизки, Миллий йиғилиш тез орада муҳокама жараёнини бошлайди", - таъкидлаб ўтди у.

Аввалроқ, Пак Кин Хе халққа йўллаган телевизион мурожаатида ўз лавозимини тегишли сиёсий шароитлар яратилгач, тарк этишга тайёрлигини маълум қилганди. “Мен парламентга келажагимни ҳал қилишни таклиф қилмоқдаман. Жумладан, президентлик муддатим ҳам қисқартирилиши мумкин”, - деган сиёсатчи. “Ҳукмрон партия ва мухолифат ҳукуматни тартибсизликлар юзага келмайдиган қилиб бериш бўйича чораларга келишиб олгач, мен истеъфога чиқаман”, - таъкидлаб ўтди Пак Кин Хе.

Шундан сўнг, парламентдаги унинг тарафдорлари президентнинг таклифини жиддий ўрганиб чиқиш ва ҳукуматни бериш бўйича тегишли режани ишлаб чиқиш лозимлигини маълум қилишди. Амалдорнинг тезда истеъфога чиқиши эса муддатидан олдин президентлик сайловларини январь ойида ўтказишга олиб келади. Уларнинг фикрича, Пак Кин Хе апрель ойида кетиб, сайловлар июнь ойида ўтказилиши лозим. Мухолифат эса бундай ҳаракатларни “халқни алдашга бўлган уриниш”, дея баҳолаган.

Улар президент январь ойидаёқ истеъфога чиқишини талаб қилишмоқчи.

Мавзуга оид