Фан-техника | 16:17 / 02.12.2016
4201
2 дақиқада ўқилади

Twitter Yes! стартапини харид қилди 

Twitter микроблоглар ижтимоий тармоғи Yes! стартапини харид қилиб, унинг раҳбари Кит Коулманни Twitter вице-президенти этиб тайинлади, деб ёзмоқда Recode. Мобил иловалар ишлаб чиқариш билан шуғулланган стартап бошлиғи Кит Коулман компаниянинг асосий маҳсулотларини ривожлантиришга масъул ҳисобланади, деб қайд этган нашр. 

Twitter асосий маҳсулотини бошқариш Кремний водийсидаги энг мураккаб вазифалардан бири ҳисобланади. Чунки компания анча вақтдан бери фойдаланувчилар сонини оширишни уддалай олмаяпти. «Кўпчиликнинг фикрича, Twitter фойдаланиш учун мураккаб, бу айниқса янги аъзолар учун яққол намоён бўлади», — деб ёзади нашр. 

Yes! билан амалга оширилган битим тафсилотлари эълон қилинмаяпти. Компания шу пайтга қадар иккита илова ишлаб чиққан: фойдаланувчилар ҳолатини билдирувчи wyd хизмати ҳамда дўстлар билан учрашувларни режалаштиришга мўлжалланган Frenzy иловасидир. Twitter билан битим якунлангач, иккала илова ҳам ёпилиши айтилмоқда. 

TechCrunch нашрининг қайд этишича, Twitter маҳсулотлари бўйича янги раҳбари бу хизматдан жуда кам фойдаланган. Коулман 2007 йилда аккаунтини очган бўлиб, бор-йўғи 146 марта твит қилган. 

Мавзуга оид