Иқтисодиёт | 20:35 / 05.12.2016
6249
1 дақиқада ўқилади

Brent нефти нархи 55 доллардан ошди

Фото: © RIA

Brent маркасидаги нефть қимматлашишда давом этмоқда. Савдолар маълумотларига кўра, ҳозир бу нефтнинг нархи 55 доллардан ошди. Қайд қилиш жоизки, қора олтиннинг нархи 2015 йил 24 июлидан бери биринчи марта 55,14 долларгача ошди. 

WTI маркасидаги нефть нархи ҳам кўтарилмоқда. Унинг нархи 52,25 долларни ташкил қилмоқда. 

Нефть нархи ОПЕКга аъзо давлатлар нефть қазиб олиш ҳажмини камайтиришга қарор қилишгандан кейин фаол тарзда ошмоқда. Мутахассисларнинг фикрича, ўрта муддатли истиқболда Brent нефти нархи 62 долларгача ошади.

 

Мавзуга оид