Қозоғистонлик Россияга қўшилишга чақириқлари учун озодликдан маҳрум этилди
Шимолий Қозоғистон вилояти Петропавловск шаҳар суди қишлоқлардан бирида яшовчи Игорь Чуприн исмли кимсани, тергов маълумотларига кўра, миллатлараро адоватни қўзғовчи ва Россияга қўшилишга чақирувчи постлари учун 5 йил 6 ойга озодликдан маҳрум қилди. Бу ҳақда Sputnik Казахстан хабар берди.
Судланувчи "Ахборот-коммуникация тармоқларини қўллаб миллий адоватни қўзғашга қаратилган ҳаракатлар" ва "Қозоғистон Республикаси унитарлиги ва яхлитлигига путур етказишга қаратилган ташвиқот" моддалари бўйича айбдор деб топилди.
Судланувчи бу постларни Игорь Чуп тахаллуси остида "ВКонтакте" ижтимоий тармоғида 2014 йил 1 сентябрдан 2015 йил 20 майигача чоп этиб борган. Суднинг таъкидлашича, Чуприн ижтимоий тармоқда қолдирган хабар ва изоҳлар унинг қозоқ миллати вакилларига салбий муносабатда эканлигини кўрсатган.
Суд матбуот хизматида Чуприннинг саҳифасида салбий изоҳлар қолдирган фойдаланувчиларга нисбатан ҳам судгача тергов олиб борилаётгани маълум қилинди.
Мавзуга оид
20:48 / 26.09.2024
Қозоғистон ва Ўзбекистон давлат чегарасини демаркация қилиш тўғрисидаги ҳужжатни БМТ Котибиятига топширди
14:10 / 26.09.2024
Ўзбекистон ва Қозоғистон Сирдарё бўйида сув ўлчаш станцияларини ўрнатади
19:18 / 25.09.2024
Қозоғистонда Ўзбекистондан келтирилган 2,5 тонна шафтолида зараркунанда аниқланди
22:59 / 24.09.2024