Атамбаев Ўзбекистонга келиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берди
Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев ҳозирча Ўзбекистонга ташриф режалаштирмаган. «Интерфакс» хабарига кўра, у Ўзбекистоннинг янги сайланган президенти Шавкат Мирзиёев билан телефон мулоқоти вақтида Ўзбекистонга ташрифни амалга ошириш имкониятлари хусусида сўзлашган, аммо унинг режасида бундай сафар ҳозирча йўқ.
«Мен Ўзбекистоннинг янги сайланган президенти Шавкат Мирзиёевни қўллаб-қувватлайман. Биз у билан телефон орқали мулоқот қилдик ва ташриф ҳақида гаплашдик. Аммо ҳозирча Ўзбекистонга боришни режалаштирмаганман. Бу йил мен Ҳиндистон ва Россияга бораман. Келаси йилнинг январида Хитойга ташриф режалаштирилган», — деган Атамбаев журналистларга.
Атамбаевнинг айтишича, Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамда ҳудуддаги барча мамлакатлар орасида дўстона қўшничилик муносабатларини сақлаб қолиш ўта муҳимдир.
Бундан бир неча кун олдин, баъзи манбаларда Атамбаев Ўзбекистонга ташриф режалаштираётгани, сафари давомида Самарқандга бориб, Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилиши ҳақида хабар тарқалганди.
Мавзуга оид
13:49
Самарқандда ўқувчи автобус уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди
09:28 / 08.11.2024
Самарқандга 100 та электробус олиб келинади
10:53 / 07.11.2024
Миср Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида сув таъминоти тизимини модернизация қилиши мумкин
21:44 / 01.11.2024