Шавкат Мирзиёев бош вазирлик лавозимидан озод этилди
Ўзбекистон Сенатининг бугунги йиғилишда мамлакатнинг янги сайланган президенти Шавкат Мирзиёев ўз вазифасидан озод қилинди. Бу ҳақда Сенат раиси Ниғматулла Йўлдошев маълум қилган.
«Шавкат Миромонович Мирзиёевни бош вазирлик лавозимидан озод қилиш ҳақидаги қарор сизнинг қўлингизда. Марҳамат овоз беринг», — деган Йўлдошев йиғилишда.
Бу қарор бир овоздан қабул қилинган.
Бош вазирни лавозимидан озод қилиш парламент палаталари томонидан алоҳида-алоҳида кўриб чиқилган ва тегишли қарор қабул қилинган.
Қонунчиликка кўра, парламентнинг икки палатаси бош вазирни лавозимидан озод этиш тўғрисида қарор қабул қилгач, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг бутун таркиби Бош вазир билан биргаликда истеъфога чиқади.
Эслатиб ўтамиз, 12 декабрь куни Парламентда кўпчилик ўринга эга бўлган Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати − Ўзбекистон Либерал-демократик партияси бош вазирлик учун Абдулла Орипов номзодини таклиф қилганди.
14 декабрь куни Орипов ушбу лавозимга тасдиқланиши кутилмоқда.
Шавкат Мирзиёев 4 декабрь куни бўлиб ўтган Президент сайловида 88,61 фоиз овоз тўплаб ғолиб бўлган эди.
Мавзуга оид
08:52 / 28.09.2024
Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси 30 сентябр куни чақирилади
16:47 / 26.09.2024
Сенатдаги қўмита раиси бир вақтнинг ўзида бошқа жойда ҳам ишлашига изоҳ берилди
13:08 / 21.09.2024
Сенат Халқаро меҳнат ташкилоти Конвенциясини ратификация қилди
12:29 / 21.09.2024