Спорт | 17:37 / 15.12.2016
15473
1 дақиқада ўқилади

«Реал» клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалига чиқди

Бугун Японияда клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг иккинчи ярим финали «Реал» ва Мексиканинг «Америка» жамоалари ўртасида бўлиб ўтди.

Ҳар икки бўлим охирида Бензема ва Роналду томонидан урилган биттадан гол Зидан шогирдларига ғалаба тақдим этди.

Энди мадридликлар жамоаси 18 декабрь куни Япониянинг «Кашима Антлерс» жамоасига қарши финал учрашуви ўтказади.

Америка – Реал Мадрид
Голлар: 0:1 – 45 Бензема, 0:2 – 90 Роналду.
Америка – Муньос, Гольц, Вальдес, Самудио, Альварадо (Герреро, 54), Виллиам, Самбуэса, Ибарра (Кинтеро, 62), Пабло Агиляр, Перальта, Ромеро (Арройо, 70).
Реал Мадрид –    Навас, Варан, Марсело, Карвахаль, Начо, Кроос (Хамес, 72), Каземиро, Модрич, Васкес, Роналду, Бензема (Мората, 80).
Огоҳлантиришлар: Самбуэса (21), Начо (90).

Мавзуга оид