Франция чемпионатида сенсация қайд этилди
Франция чемпионатининг 18-турида навбатдаги сенсацион натижа қайд этилди.
Ўз уйида «ПСЖ»ни қабул қилган «Генгам» амалдаги чемпион устидан ғалаба қозонди. Сния Салибур ва Нилл де По томонидан киритилган голларга Эдинсон Кавани бир маротаба жавоб бера олди холос. Натижада парижликларнинг чемионатдаги кетма-кет ғалабасиз ўйинлари сони 3тага етди.
Ушбу муваффақиятсизликдан кейин «ПСЖ» 36 очко билан 3-ўринда қолмоқда. Жамоа пешқадам «Ницца»дан битта ўйин кўп ўтказган ҳолда 4 очко ортда қолмоқда. «Генгам» эса ғалабадан кейин очколари сонини 29тага етказиб олди ва 4-поғонагача кўтарилди.
Франция 1-дивизиони. 18-тур
Генгам – ПСЖ 2:1 (0:0)
Голлар: 1:0 – 66 Салибур, 2:0 – 70 де По, 2:1 – 80 Кавани.
Генгам: Юнссон, Кербра, Марсал, Икоко, Сорбон, Диалло, До, Коко, де По (Дидо, 79), Салибур, Бриан.
ПСЖ: Ареоля, Тиаго Силва, Курзава, Орье, Маркиньос, Матюиди, Мотта (Криховяк, 46), Нкунку (Огюстен, 72), Верратти, Ди Мария (Лукас Моура, 62), Кавани.
Мавзуга оид
12:28 / 19.09.2024
«Сити» гол уролмади, «ПСЖ»га кулгили гол ёрдам берди. ЕЧЛда кун ўйинлари
23:48 / 10.05.2024
«7 йиллик фаолиятимдан кейин менга янги чақирув керак». Мбаппе «ПСЖ»ни тарк этишини расман эълон қилди
16:27 / 15.03.2024
ЕЧЛ чоракфинал ва яримфиналига қуръа ташланди
19:44 / 04.02.2024