Жаҳон | 16:19 / 19.12.2016
13194
2 дақиқада ўқилади

Хитой АҚШ ҳаракатлари мамлакат суверенитетига хавф солаётганини маълум қилди

Фото: AP

АҚШнинг Жануби-Хитой денгизидаги қидирув ва тадқиқот ишлари Хитой Халқ Республикаси суверенитети ва хавфсизлигига раҳна солади. Бу ҳолат Хитойдан унча узоқ бўлмаган сувларда юз берган ҳодиса билан боғлиқ, деб маълум қилди ХХР Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Хуа Чуньин душанба куни ташкил этилган брифингда.

Пентагон маълумотларига кўра, Хитой 15 декабрь куни Субик-Бей базасидан шимоли-ғарбда АҚШга тегишли бўлган сувости дронини эгаллаб олган. У Жануби-Хитой денгизи халқаро сувларига йўл олаётган бўлган. Америкалик ҳарбийларнинг таъкидлашича, ускуна халқаро нормаларга асосан сувости ишларини олиб борди. ХХР Мудофаа вазирлиги эса номаълум қурилма “бу ердан ўтиб кетаётган кема ва ундаги кишиларга хавф туғдирмаслиги учун” қўлга олинганини маълум қилган. ХХР ҳукумати кейинчалик дрон АҚШга қайтариб берилишини хабар берди.

"Америка кемалари Хитойга яқин бўлган сувларда қидирув мақсадида ҳаракатланиб, турли тадқиқотларни олиб боради. Биз бунга қаршимиз. Бизнинг тахминимизча, бу Хитой суверенитети ва хавфсизлигига раҳна солади", - деган Хуа Чуньин.

Аввалроқ, мудофаа вазирлиги АҚШдан Хитой денгиз акваториясида қидирув ва топографик суратга олиш ишларини тўхтатишни талаб қилганди. Маҳкамада қўшимча қилинишича, Хитой Америка томонининг ҳаракатларини катта синчковлик билан кузатиб боради ҳамда керак бўлганда жавоб чораларини қабул қилади.

Мавзуга оид