Жаҳон | 23:22 / 19.12.2016
20370
1 дақиқада ўқилади

Россия элчисини отган шахс Гулен тарафдори бўлгани айтилди

Анқарада Россия элчисини отиб ташлаган шахс 2016 йилнинг июлида бўлиб ўтган давлат тўнтаришига муваффақиятсиз уринишдан кейин олиб борилган тозалаш ишлари вақтида ишдан ҳайдалган собиқ полициячи экани маълум қилинди. Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар қилди.

Унинг шахси маълум - у расмий Анқара томонидан исён ташкилотчиси сифатида айбланган Фатҳуллоҳ Гулен тарафдори бўлган Мавлуд Мерт Олтинтош.

19 декабрь куни Россиянинг Анқарадаги элчиси Андрей Карлов "Россия турклар нигоҳида" номли кўргазма очилишида эканида отиб ўлдирилди. Унга суиқасд қилган шахс ҳам кўп ўтмай йўқ қилинди.

Тарқалган видеоларда у қотилликни амалга ошириб бўлгач, бу ишни Сурия учун қасос сифатида амалга оширганини айтиб ўтган.

Бундан олдинроқ, бу шахс Анқара полицияси зобити бўлгани ҳақида хабарлар берилганди.

Мавзуга оид