Жамият | 10:17 / 22.12.2016
7588
1 дақиқада ўқилади

Мексика пиротехника бозоридаги портлаш 30 мингдан ортиқ инсонни ишсиз қолдирди

Фото: Google image

20 декабрь куни содир бўлган портлаш оқибатида Мехико штатидаги Сан-Паблито пиротехника бозорининг вайрон бўлиши камида 30 минг маҳаллий аҳоли вакилларини ишсиз қолдирган. Бу ҳақда, муниципалитет раҳбари Тультепек Армандо Португес Фуэнтес маълум қилган. Унинг сўзларига кўра, ҳодисадан кўрилган моддий зарар 35 млн песо (1,7 млн доллар)дан ортиқдир. 

"Савдогарлар ишсиз қолишди, бироқ, барча маҳаллий аҳоли Сан-Паблито бозори билан қисман бўлса-да боғлиқ эди", - деган Фуэнтес матбуот анжуманида. 

Бозорда 300га яқин киоска ва унча катта бўлмаган павильонлар бўлиб, Тультепекда ишлаб чиқарилган пиротехника маҳсулотларини сотиш билан шуғулланган. Портлашдан сўнг, уларнинг ҳеч бири сақланиб қолмаган. Фожиа оқибатида 32 киши ҳаётдан кўз юмган, ўнлаб кишилар жабрланган. Мехико штати маъмурияти 21 декабрда, жуда кучли куйган икки болани даволаниш учун АҚШга юборишга қарор қилган. 

 

Мавзуга оид