Жаҳон | 18:46 / 23.12.2016
8059
1 дақиқада ўқилади

Ливиянинг олиб қочилган самолётидан 65 киши озод этилди

Фото: Reuters

Мальта бош вазири Жозеф Мускат Ливиянинг олиб қочилган самолётидан 65 киши озод этилганини хабар берди. У бу ҳақда Twitter'даги саҳифасида маълум қилган.

Асирлар икки гуруҳга бўлинган ҳолда озод қилинган. Биринчисида 25 киши бўлган. Лайнер гаровга олинганда эса бортда ҳаммаси бўлиб 111 йўловчи ва 7 нафар экипаж аъзоси бор эди.

Аввалроқ, гаровга олувчилар Муаммар Қаззофийнинг ўғли Сайфулисломни қамоқдан озод қилиш талабини қўйгани хабар қилинганди.

Мавзуга оид