Жаҳон | 18:26 / 26.12.2016
28994
1 дақиқада ўқилади

Ту-154 самолётининг ҳалокатига сабаб бўлган асосий эҳтимоллар маълум қилинди

Фото: РИА "Новости"

Россиянинг Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) Россия Мудофаа вазирлигининг Ту-154 самолёти қулашига доир асосий тахминларни маълум қилди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Маъмуриятга кўра, двигателга ёт жисмларнинг тушиши, сифатсиз ёқилғи, парвоз жараёнининг нотўғри амалга оширилгани ёки техник носозлик ҳалокатга сабаб бўлгани эҳтимол. 

Шу билан бирга, самолёт бортида теракт ёки қўпорувчилик аломатлари аниқланмаган. 

«Самолёт бортида террорчилик ёки қўпорувчилик содир этилганини исботловчи далиллар мавжуд эмас», — дейилади маъмурият баёнотида. 

Эслатиб ўтамиз, 25 декабрь куни тонгда Сочидан Хмеймим авиабазасига парвоз қилаётган Ту-154 самолёти радар экранларидан йўқолган эди. 

Кейинроқ, Россия мудофаа вазирлиги, ўзига тегишли самолёт қолдиқлари Сочи соҳилидан 1,5 км узоқликда денгиз юзасида топилганини маълум қилган эди. Унинг бортида жами 92 киши бўлган, уларнинг ҳеч бири тирик қолмаган. 

Мавзуга оид