Афғонистон пойтахтида портлаш юз берди
Афғонистон пойтахти Қобул шаҳрида чоршанба куни эрталаб портлаш юз берди, деб хабар беради маҳаллий ОАВ.
Маълумотларига кўра, портлаш афғон депутатларидан бирининг ҳаётига суиқасд қилиш мақсадида уюштирилган. Жароҳат олганлар ҳақида маълумотлар йўқ.
TOLO News телеканалининг манбага асосан хабар беришича, портловчи қурилма парламентарий Фарруҳ Беҳиштнинг автомобилида ишга туширилган, у жароҳат олди. Унинг тансоқчиси ҳалок бўлгани айтилган.
Маълумот учун, Афғонистондаги вазият сўнгги ойларда анча ёмонлашди. Мамлакатнинг қишлоқ туманларида катта ҳудудларни эгаллаб олган “Толибон” радикал ҳаракати йирик шаҳарларга ҳужум бошлади. Шунингдек, мамлакатда ИШИД таъсир доираси ҳам ошган.
Мавзуга оид
21:44 / 09.11.2024
Афғонистонда ИИВ, Мудофаа вазирлиги ва разведка қурол-яроғ бериш ҳуқуқидан маҳрум этилди
23:26 / 06.11.2024
Бошқирдистонда кўмир ортилган 22 та вагон релсдан чиқиб кетди
18:05 / 06.11.2024
Афғонистонда кўкнори етиштириш ҳажми яна ошмоқда — БМТ
14:12 / 06.11.2024