Жамият | 18:03 / 04.01.2017
6818
1 дақиқада ўқилади
Хитойда қуролланган шахс болалар боғчасига ҳужум қилди
Пичоқ билан қуролланган шахс Хитойнинг Гуанси-Чжуан мухтор ҳудудидаги болалар боғчасига бостириб кирди ва 11 болани жароҳатлади. Бу ҳақда Хитой Марказий телевидениесининг Weibo ижтимоий тармоғидаги аккаунтида хабар қилинди.
Бу ҳодиса Пинсян шаҳрида маҳаллий вақт билан соат 15:30да рўй берган. Тез орада бу шахс ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан қўлга олинган.
Жабрланувчилар шифохонага ётқизилган. Жароҳат олган болаларнинг 5 нафарининг аҳволи оғирлиги айтилган.
Ҳужум сабаби маълум эмас.
Мавзуга оид
18:00 / 05.08.2018
Оққўрғонлик «маньяк» ўз жиноятларини қўшниларидан қасос олиши билан изоҳлади
18:15 / 09.02.2018
3 болани ўлдирган «маньяк» қамоққа олинди
11:30 / 07.02.2018
Тошкент вилоятида 3 болани ўлдирган маньяк ушланди
17:34 / 15.01.2018