Жамият | 16:07 / 10.01.2017
15129
2 дақиқада ўқилади

Америкаликлар қизини зўрлаган шахсни ўлдирган отани қамоқдан озод қилишни сўрамоқда

Ижтимоий тармоқда Алабама штатидан бўлган, қизини зўрлаган шахсни ўлдирган 43 ёшли Жей Мейнорни қамоқдан озод қилиш сўралган петиция пайдо бўлди.

"Жей Мейнор ўз қизини зўрлаган шахсни ўлдиргани учун 40 йилга қамалган. Лекин у жамият учун хавфли шахс эмас. У яхши одам. Биз унинг озодликка чиқишини истаймиз", — дейилган АҚШ президенти Барак Обамага ва Алабама губернаторига йўлланган мурожаатда. Айни вақтгача бу петиция учун 10 мингдан ортиқ киши имзо қолдирган.

Суд Мейнорга ўтган йилнинг ноябрида ҳукм чиқарди. У 2014 йилда қизи Жулияни зўрлагани учун 59 ёшли Реймонд Эрл Бруксни ўлдирганини тан олган.

2002 йилда Брукс 8 ёшли Жулия Мейнорни зўрлагани учун 5 йилга қамалганди. 27 ойдан сўнг у амнистия қилинган ва уйига қайтгач, ўлдирилганди.

"Дадам  мени ҳимоя қилган, ҳар бир ота шундай қилиши мумкин. У — ажойиб ота ва у бизни жуда севади", — деган Жулия Мейнор маҳаллий нашрларга берган интервьюсида.

Мавзуга оид