Ички ишлар вазирининг унвони кўтарилди
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 12 январдаги фармони билан тинчлик ва осойишталикни таъминлашда қўшган катта ҳиссаси ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Ўзбекистон ички ишлар вазири Абдусалом Азизовга генерал-майор унвони берилди, деб ёзмоқда Uznews.uz.
Шунингдек, Президентнинг фармони билан Ички ишлар вазири биринчи ўринбосари, Жиноят қидирув ва террорчиликка қарши кураш бош бошқармаси бошлиғи Назармухамедов Даврон Обитовичга ҳам генерал-майор унвони берилди.
Икки нафар подполковник – Муҳамедов Ўткурбек (Ўзбекистон ИИВ Академияси бошлиғи биринчи ўринбосари) ва Абдуллаев Алишерга (Ўзбекистон ИИВ Академияси бошлиғининг моддий-техник таъминот бўйича ўринбосари) полковник унвонлари тақдим қилинди.
Мавзуга оид
19:32 / 07.11.2024
Трамп Ўзбекистон билан муносабатларни қандай олиб боради?
17:48 / 06.11.2024
«Ўзбекистон қитъаларимиз чорраҳасида жойлашган ва глобал алоқаларимиз марказида бўлиши лозим» — Урсула фон дер Ляйен
21:49 / 04.11.2024
Ўзбекистонликлар 2024 йилда Қозоғистонда энг кўп пул сарфлаган хорижликлар қаторига кирди
21:21 / 17.10.2024