Жаҳон | 09:45 / 22.01.2017
26291
1 дақиқада ўқилади

Трамп: ИШИДдан қутилишдан бошқа йўл йўқ

Фото: AFP

АҚШ президенти Дональд Трамп Марказий Разведка Бошқармасининг Лэнглидаги бош қароргоҳига ташриф буюрди. Давлат раҳбари яна бир марта АҚШ, Россия ва дунёнинг турли мамлакатларида тақиқланган ИШИД террорчилик гуруҳини бутунлай йўқотишга чақирди

"ИШИДдан қутилиш керак, бизда бошқа йўл йўқ… Радикал исломий терроризм Ер юзидан супуриб ташланиши шарт", — деган Трамп МРБ ходимлари олдида чиқиш қилар экан. 

Унинг сўзларига кўра, АҚШ терроризмга қарши курашда "ҳақиқий имкониятларини ишга солмаган". 

Мавзуга оид