Афғонистон президенти Ўзбекистон ТИВ раҳбарини қабул қилди
2017 йилнинг 24 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани томонидан Қароргоҳи “Арг” саройида қабул қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар матбуот хизмати хабар бермоқда.
Вазир Афғонистон Президентига Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистонга расмий ташриф буюриш таклифи қайд этилган шахсий мактубини етказди.
Мулоқот давомида турли йўналишларда икки томонлама муносабатларни янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Таъкидланганидек, Ўзбекистон ва Афғонистон раҳбариятининг сиёсий хоҳиши туфайли мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар бутунлай янги суръат ва хусусиятга эга бўлди. Бу сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликнинг фаоллашувида яққол намоён бўлмоқда.
Учрашувда ўзаро аҳамият касб этадиган халқаро ва минтақавий сиёсат масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Мавзуга оид
21:44 / 09.11.2024
Афғонистонда ИИВ, Мудофаа вазирлиги ва разведка қурол-яроғ бериш ҳуқуқидан маҳрум этилди
19:32 / 07.11.2024
Трамп Ўзбекистон билан муносабатларни қандай олиб боради?
18:05 / 06.11.2024
Афғонистонда кўкнори етиштириш ҳажми яна ошмоқда — БМТ
17:48 / 06.11.2024