Жаҳон | 19:03 / 03.02.2017
12230
1 дақиқада ўқилади

Дубайда қурилиш крани автомобиллар устига қулаб тушди

Фото: @MysteriousDiner / Twitter

Дубайнинг Shaikh Zayed Road йўлига қурилиш крани қулаб тушиши оқибатида бир киши жароҳатланди, уч автомобиль ёниб кетди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар берди. Ҳодиса жойида фуқаро мудофааси хизмати ва полиция вакиллари ишламоқда. Автотранспорт воситалари иккиламчи трассаларга йўналтирилмоқда.

Жароҳат олган инсон касалхонага етказилди. Ҳодиса Абу-Даби томонга кетаверишдаги йўлда содир бўлган.

Маълумот учун, Дубайда жума куни қаттиқ шамоллар кузатилмоқда, уларнинг кучи баъзида соатига 60 километрни ташкил этаяпти.

Мавзуга оид