Спорт | 20:31 / 05.02.2017
6709
2 дақиқада ўқилади

Манчестерда янги қаҳрамон: Жезус «Суонси»ни таслим қилди

АПЛнинг 24-турида «Манчестер Сити» «Суонси Сити»ни қабул қилди. «Этиҳад» стадионида кечган учрашув мезбонларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Мезбонларга жамоанинг бразилиялик янги ҳужумчиси Габриэл Жезус урган икки гол ғалаба келтирди. У иккинчи голни ўйинга қўшиб берилган дақиқалар тугаётганида урди. «Суонси» ярим ҳимоячиси Гилфи Тор Сигурдссон 84-дақиқада ҳисобни тенглаштирувчи голга муаллифлик қилганди.

Бу ғалаба эвазига «Манчестер Сити» очколари сонини 49тага етказди ва турнир жадвалида учинчи ўринга кўтарилди. «Суонси» эса 21 очкоси тўплаган ҳолда 15-ўринни «Мидлсбро» ва «Лестер Сити» жамоалари билан бўлишиб турибди.

Англия премьер-лигаси
24-тур

Манчестер Сити – Суонси 2:1 (1:0)
Голлар: Габриэл Жезус (11, 90+2) – Сигурдссон (81).
Манчестер Сити: Кабальеро, Коларов, Стоунз, Клиши, Фернандиньо, Сильва (Фернандо, 90), Туре, Стерлинг (Агуэро, 83), де Брюйне (Сабалета, 78), Сане, Габриэл Жезус.
Суонси: Фабианьски, Фернандес, Ольссон, Нотон, Моусон, Кэрролл (Дайер, 75), Корк, Раутледж (Нарсингх, 65), Фер, Сигурдссон, Льоренте (Бастон, 83).
Огоҳлантиришлар: де Брюйне (42), Стерлинг (44) - Льоренте (60), Корк (75).

Мавзуга оид