Ҳаменеий: Трамп АҚШнинг асл юзини кўрсатди
Дональд Трамп сайловолди кампанияси давомида ва Оқ уйга келгандан кейин АҚШнинг асл юзини кўрсатди, деб айтди Эрон олий етакчиси оятуллоҳ Али Ҳаменеий мамлакат ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондони билан учрашувда.
"Биз Трампга АҚШнинг асл юзини кўрсатгани учун миннатдорчилик билдиришимиз керак. У шу билан ишни осонлаштирди. Биз 30 йил аввал гапирган гаплар, яъни АҚШ ҳукмрон тизимининг сиёсий, иқтисодий, маънавий ва ижтимоий тубанлашганини Трамп сайлов олдидан ва ундан кейин очиқчасига намойиш қилди", деб айтди Ҳаменеий.
Ҳаменеий АҚШга 7 та мусулмон давлат, жумладан Эрон фуқароларига кириш тақиқланганини эслатиб ўтди.
"Вашингтондаги Даллас аэропортида оиласи билан АҚШга қўйилмаган 5 ёшли боланинг қўлига кишан солинди. Бу ҳодиса АҚШдаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият аслида қандайлигига яққол мисолдир", деб таъкидлаб ўтди Эрон олий раҳнамоси.
Мавзуга оид
16:42
Кремл Путин ва Трамп телефонда суҳбатлашганини рад қилди
14:42
Американинг круиз компанияси Трамп сиёсатидан қочишни истаганлар учун дунё бўйлаб 4 йиллик саёҳат таклиф қилмоқда
13:30 / 10.11.2024
Трамп ютса урушни бир суткада тўхтатишни ваъда қилганди. У ютди — хўш?
23:26 / 09.11.2024